Ушбу сўровнома Қувасой шаҳри маркази ва дарёбўйи ҳудуди учун янги мастер режани тайёрлаш жараёнининг бир қисми ҳисобланади. Мастер режа БМТнинг Тараққиёт дастури томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қувасой шаҳар ҳокимияти учун шартнома асосида жалб этилган техник мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда.
Сўровноманинг асосий мақсади аҳолининг яшаш шароити, иқтисодий имкониятлари, шаҳар келажаги бўйича эҳтиёжлари, устувор йўналишлари ва ғояларини ўрганишдан иборат.
Сизнинг жавобларингиз мастер режа доирасидаги таҳлиллар ва таклифларни шакллантиришга хизмат қилади. Барча жавоблар аноним ҳисобланади, махфий сақланади ва фақат умумлаштирилган кўринишда фойдаланилади. Сўровномада иштирок этиш ихтиёрий бўлиб, шахсий маълумотлар йиғилмайди.